Таълим | 12:05 / 11.09.2025
2729
1 дақиқада ўқилади

Абдулла Авлоний номли давлат стипендияси таъсис этилди

“Педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотларининг талабалари учун Абдулла Авлоний номли давлат стипендиясини таъсис этиш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Абдулла Авлоний ҳайкали Фото: Wikimedia

Фармонга кўра, 2025-2026 ўқув йилидан педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотлари талабалари учун Абдулла Авлоний номли давлат стипендияси таъсис этилади.

Мазкур стипендия педагогика йўналишидаги ҳар бир олий таълим ташкилотининг бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган 1 нафар охирги икки курс талабасига тайинланади. 

Ушбу стипендияни тайинлаш учун талаблар президентнинг “Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида”ги фармонида белгиланган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид