Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Рамазон ҳайити билан барча ўзбекистонликларни табриклади
«Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр байрами барчамизга муборак бўлсин. Ушбу муқаддас айём шарофати билан жамиятимизда ўзаро ҳурмат-эҳтиром, жаҳонда тинчлик-осойишталик ҳукм сурсин», — деб ёзди президенти ёрдамчиси.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Рамазон ҳайити муносабати билан табрик йўллади.
«Ҳурматли ватандошлар. Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр байрами барчамизга муборак бўлсин. Ушбу муқаддас айём шарофати билан жамиятимизда ўзаро ҳурмат-эҳтиром, жаҳонда тинчлик-осойишталик ҳукм сурсин. Юртимизга қут-барака ёғилсин. Барча эзгу орзу-умидларингиз амалга ошсин, азизлар!» — деб ёзди Саида Мирзиёева.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригини йўллаган эди. Президент ўз табригида кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилалар, кекса, ногирон ва ёлғиз инсонлар ҳолидан хабар олиш, камбағал кишиларнинг оғирини енгил қилиш, уйлар ва маҳаллаларни обод этиш, уч авлод вакиллари иштирокида оммавий дарахт экиш, янги боғ-у роғлар барпо этиш бўйича кўплаб хайрия тадбирлари ўтказилганини қайд этган.
Мавзуга оид
22:09 / 12.06.2026
Саида Мирзиёева Амир Темур ҳақидаги “Адолат фасли” спектаклига юқори баҳо берди
15:12 / 09.06.2026
Америка бизнеси Ўзбекистон лойиҳаларига қизиқишни кучайтирмоқда — Саида Мирзиёева
17:54 / 06.06.2026
Қўғирчоқ театри санъати анъаналарини асраб қолиш алоҳида аҳамиятга эга – Саида Мирзиёева
17:36 / 05.06.2026