Андижонда масжидда газ портлади. Асосий маълумотлар
31 март куни Избоскан тумани Мирзо Улуғбек маҳалласида жойлашган масжид таҳоратхонасида газ портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Яна 10 киши турли даражада тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги газ портлаши ҳақида вилоят ФВБга соат 12:19 да хабар келиб тушгани ҳақида маълум қилди. ФВВ дастлабки маълумотларида 6 киши жароҳат олгани айтилди. Кейинроқ жароҳат олганлар сони 9 кишига етгани айтилди. Сўнгги маълумотларда эса жароҳат олганлар сони 10 кишига етгани, ҳалок бўлганлар 3 кишини ташкил этгани маълум қилинди.
Воқеа жойига 2 та қутқарув отряди ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Вазирлик газ портлаши натижасида масжид таҳоратхонасининг девор ва том конструкцияларига зарар етгани, лекин ёнғин келиб чиқмаганини хабар қилди. Андижон вилоят ҳокимлиги портлаш туфайли масжид таҳоратхонаси қулаб тушганини маълум қилди. Кейинроқ вилоят прокуратураси ҳолат ҳақида тўлиқроқ маълумот тақдим этди.
“Избоскан туманида жойлашган “Аҳмадали ҳожи” масжидининг таҳоратхона биноси ертўласида иситиш мосламаларига уланган газ қувурларидан сизиб чиққан табиий газ, хона ичига тўпланиб қолиши натижасида, электр энергияси ёқилган вақтда чақнаш содир бўлиб, бино қулаб тушган”, — дейилади прокуратура хабарида.
Воқеа жойига вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ва тегишли масъул ташкилотлар раҳбарлари ҳам етиб борди. Бундан ташқари, водийда бўлиб турган бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов ва Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Ботир Қудратхўжаев Избоскан туманига етиб борган.
Ҳукумат комиссияси тузилди
Портлаш юзасидан зудлик билан ҳукумат комиссияси тузилди. Бош вазир матбуот хизмати комиссияга Очилбой Раматов раислик қилишини маълум қилди.
Мазкур комиссия масжид ҳудудида рўй берган бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда жабрланган фуқароларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, шунингдек, бу каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш билан шуғулланиши белгиланган.
Жиноят иши қўзғатилди
Андижон вилояти прокуратураси эса портлаш юзасидан Жиноят кодексининг 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 259-моддалари (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берди.
Прокуратура тергов ҳаракатлари давомида барча ҳолатлар тўлиқ ўрганилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланишини билдирган.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Владимир, тўхта» – Трамп Киевга зарбадан кейин Путинни танқид қилди
Жаҳон | 09:01
-
Ўзбекистонни қизамиқдан холи ҳудуд мақомини тиклаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди
Ўзбекистон | 08:56
-
Қозоғистонда Россия билан урушга тайёргарлик кўрилаётгани рад этилди
Жаҳон | 08:43
-
Россияда терактни тайёрлаётган «марказий осиёликлар» йўқ қилингани хабар берилди
Жаҳон | 08:37
Мавзуга оид

17:40 / 24.04.2025
Андижонда зилзила юз берди

09:04 / 18.04.2025
40 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи моддани олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди

20:21 / 16.04.2025
Шавкат Мирзиёев Андижонда «Имкониятлар олами» маркази билан танишди

16:04 / 16.04.2025