Германияда банкир товуқлар ижараси билан шуғулланиш учун ишдан бўшади
Тўртта товуқни икки ҳафтага ижарага олиш 220 еврони ташкил этади — бу вақт давомида улар қўйган тухум мижозники бўлади.

Фото: Bild
Германияда банк ходими ишдан бўшаб, товуқларни ижарага бериш бизнесини йўлга қўйди, деб ёзмоқда Bild.
59 ёшли Рюдигер Гертнер беш йил олдин ҳаётини тубдан ўзгартирди — у банкдаги ишини ташлаб, товуқларни ижарага бериш билан шуғуллана бошлади. Эркакнинг сўзларига кўра, бу ғоя унда болалигида пайдо бўлган.
«Оиламизда доим товуқ боқиларди. Ушбу жонзотларни кузатиш одамга хотиржамлик бағишлашини пайқаб қолдим. Бу ҳиссиётни бошқалар билан ҳам бўлишгим келди», — дейди у.
Эркак ўз ишини тўртта товуқ ва хўроздан бошлаган бўлса, ҳозирда 20 та паррандага эгалик қилмоқда.
«Менинг қизларим — уларни шундай атайман, жуда ишонувчан — қучоқлашишни яхши кўради ва одамларга ўрганиб қолган», — дейди Рюдигер.
Унинг сўзларига кўра, товуқлар ижарасига кутилмаганда талаб ошган. «Кўплаб мижозлар учун товуқлар ҳақиқий антидепрессантга айланган — ёлғизликни қувади ва қувонч бағишлайди», — дея таъкидлайди Гертнер.
Бизнес схемаси қуйидагича: Гертнер мижозларга кўчма волер билан товуқларни олиб боради ва уларга йўл-йўриқ ўргатади. Тўртта паррандани икки ҳафтага ижарага олиш 220 еврони ташкил этади — бу вақт давомида улар қўйган тухум мижозники бўлади. Ижтимоий муассасалар учун чегирмалар тақдим этилади.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сариосиё аэропорти биринчи техник рейсни қабул қилди
Ўзбекистон | 17:32
-
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди
Ўзбекистон | 17:26
-
Reuters: Разведка Трампга Курск областидаги украиналик ҳарбийлар қуршовда эмаслигини маълум қилган
Жаҳон | 17:19
-
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
Жаҳон | 17:12
Мавзуга оид

09:51
Германияда руслар ҳақидаги бестселлерлар муаллифи Александра Фрёлих ўлдирилди

17:31 / 28.04.2025
Тошкентда 5 кишига Германия визаси олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

11:41 / 17.04.2025
138 нафар Афғонистон фуқароси бўлган яна бир рейс Германияга етиб келди

21:45 / 16.04.2025