Марин Ле Пен 4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Шунингдек, у 100 минг евро миқдорида жарима ҳам тўлайди ва 2027 йили Францияда ўтказиладиган президентлик сайловларида иштирок эта олмайди.

Фото: AP
Париж суди Франциянинг ўта ўнг «Миллий бирлашув» (собиқ «Миллий фронт») партияси етакчиси Марин Ле Пенни Европарламент маблағларини нотўғри сарфлаш иши бўйича айбдор деб топди, деб хабар беради BFMTV.
Суд ҳукми билан Ле Пенга тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди (икки йил уй қамоғида ва икки йил шартли қамоқ жазоси). Шунингдек, унга беш йил давомида ҳокимият органларига сайланиш тақиқланди. Шундай қилиб, Ле Пен 2027 йилда ўтказиладиган президент сайловларида қатнаша олмайди.
Бундан ташқари, Ле Пен 100 минг евро миқдорида жарима ҳам тўлаши керак. Сиёсатчи ҳукм эълон қилинишини кутмасдан суд залини тарк этган.
«Миллий бирлашув»дан Европарламентга сайланган яна саккиз нафар депутат, шунингдек, 12 нафар парламент ёрдамчиси ҳам мазкур иш бўйича айбдор деб топилди. Иш ҳужжатларига кўра, айбланувчиларнинг ҳаракатлари натижасида етказилган умумий зарар 2,9 миллион еврони ташкил этмоқда.
Париж жиноий судида Марин Ле Пен бошчилигидаги «Миллий бирлашув» раҳбариятига нисбатан суд жараёни 30 сентябрда бошланган эди. Ле Пен ва бошқа 20 дан ортиқ партия вакиллари Европа Иттифоқи маблағларини ўзлаштирганликда ва Европарламент депутатларининг ёрдамчиларини сохта ёллаш орқали партияни яширинча молиялаштирганликда айбланган.
Айблов хулосасига кўра, «Миллий бирлашув»дан Европарламент депутатларига ёрдамчи сифатида ёлланган одамлар аслида Европа Иттифоқидаги ўз вакиллари учун эмас, балки шахсан Ле Пен ёки унинг партияси учун ишлаган. Шундай қилиб, «ёрдамчилари»дан бири — Терри Леге партия асосчиси Жан-Мари Ле Пеннинг қарийб йигирма йил давомида қўриқчиси бўлган, кейинроқ Марин Ле Пеннинг тансоқчисига айланган.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "Арсенал" "Реал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Бавария" ўз уйида "Интер"га енгилди
Спорт | 01:57
-
Трампнинг бойлиги ўзи жорий этган божлар сабаб 500 млн долларга камайди
Жаҳон | 00:56
-
Музларнинг тез эриши Арктикадаги геосиёсий пойгани тезлаштирмоқда — Financial Times
Жаҳон | 00:24
-
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
Ўзбекистон | 23:55 / 08.04.2025
Мавзуга оид

14:10 / 07.04.2025
Парижда Марин Ле Пенни қўллаб-қувватлаш намойиши бўлиб ўтди

08:30 / 07.04.2025
Британия ва Франция «Кўнгиллилар коалицияси» мудофаа вазирларини йиғмоқда

17:42 / 02.04.2025
Саида Мирзиёева Парижда «Худойберган Девонов мероси» кўргазмасига ташриф буюрди

07:54 / 02.04.2025