Трамп Финландия президентидан Путинга ишонса бўладими, деб сўраган
Шанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп билан Финландия президенти Александр Стубб ўртасида Флоридада бўлиб ўтган етти соатлик учрашув чоғида Америка раҳбари фин ҳамкасбидан Россия президенти Владимир Путинга ишониш мумкинми, деб сўради.

Фото: Yle
Бу ҳақда Стубб якшанба куни Лондонда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. Унинг сўзларини финларнинг Yle нашри келтирди.
Финландия президенти учрашув самарали кечганини таъкидлаб, икки асосий масала муҳокама қилинганини айтди: Финландия ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ҳамда Россиянинг Украинага қарши босқини.
Стуббнинг сўзларига кўра, у Трампга Финландия ва бутун Европанинг Украинага қарши урушдаги қатъий қўллаб-қувватловини билдирган. У шунингдек, бу урушда фақат битта ташаббускор бўлганини таъкидлаган.
«Трамп мендан Путинга ишониш мумкинми, деб сўради. Мен унга йўқ, деб жавоб бердим», — деди Финландия раҳбари.
Стуббнинг фикрича, Трамп билан бўлган учрашувдан сўнг Финландия ва АҚШ муносабатлари яна бир босқичга кўтарилган.
«Fгар Россия Украинадаги оташкесимга амал қилмаса ёки унга хилоф юрса, АҚШ Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда», — деди Стубб Флоридага ташрифидан сўнг.

Маълумотга кўра, шанба куни Трампнинг Мар-а-Лаго резиденциясида ўтган учрашув пайтида икки давлат раҳбарлари, бошқа мавзулар қаторида, голф ҳам ўйнашган.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Колумбияда сайловолди митингида чиқиш қилаётган сенаторга суиқасд уюштирилди — видео
Жаҳон | 16:02
-
Трамп Лос-Анжелесга Миллий гвардия аскарларини юбормоқда
Жаҳон | 15:59
-
Ўзбекистонда дорилар Қозоғистонга қараганда қиммат – фармацевтика бозорига қандай омиллар таъсир қиляпти?
Ўзбекистон | 15:50
-
WSJ: Пентагон йиллар давомида НУЖ ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб келган
Жаҳон | 15:06
Мавзуга оид

15:59
Трамп Лос-Анжелесга Миллий гвардия аскарларини юбормоқда

19:30 / 07.06.2025
Маск Трампни обрўсизлантирувчи постини ўчириб ташлади

23:33 / 06.06.2025
Оқ уй сенатни Россияга қарши «қақшаткич» санкцияларига оид қонун лойиҳасини юмшатишга чақирди

22:08 / 06.06.2025