Forbes: Россияда долларли миллиардерлар сони рекорд даражага етди
Американинг Forbes журнали янгиланган рўйхатига кўра, сўнгги бир йил ичида Россия фуқаролари орасида долларли миллиардерлар сони янги рекорд кўрсаткичга етди. Ишбилармонларнинг бир қисми Россия Федерациясидан ташқарида яшаяпти.

Фото: Mikhail Metzel/ITAR-TASS/imago
Россияда сўнгги бир йилда долларли миллиардерлар сони ва уларнинг умумий бойлиги сезиларли даражада ошди. Американинг Forbes журналининг 1 апрел, сешанба куни эълон қилинган янгиланган рўйхатига кўра, иккала кўрсаткич ҳам рекорд даражага етди.
Россия миллиардерлар сони бўйича дунёда бешинчи ўринда. Рўйхатда жами 3028 киши бор. Энг кўп вакиллар АҚШ (902), Хитой (516), Ҳиндистон (205) ва Германиядан (171). Россия долларли миллиардерлар сони бўйича бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
Forbes'нинг инглиз тилидаги версиясига кўра, Россия фуқаролари орасида долларли миллиардерлар сони бир йил ичида 120 дан 140 кишига, уларнинг умумий бойлиги эса 537 миллиард доллардан 580 миллиард долларга ошган. Шу билан бирга, Forbes'нинг рус тилидаги версиясида ёзилишича, 2025 йилда Россия Федерациясида долларли миллиардерлар сони 146 кишини, уларнинг умумий бойлиги 625,5 миллиард долларни ташкил қилган. Қайд этилишича, энг бой 20 нафар россияликдан 14 нафари Ғарб санкцияларига дучор бўлган.
Forbes Russia маълумотларига кўра, миллиардерлар рўйхатидаги россияликлар сони ва уларнинг умумий бойлиги 2022 йилда, Украинада уруш бошланганидан кейин кескин камайди. Ўшандан бери иккала кўрсаткич ҳам ўсди ва 2021 йилда ўрнатилган аввалги рекордни ортда қолдирди. Forbes ўз рўйхатини 1987 йилдан бери юритиб келади.
«Лукойл» асосчиси Вагит Алекперов кетма-кет иккинчи йил Forbes талқини бўйича 28,7 миллиард доллар билан энг бой россиялик деб тан олинмоқда. Ундан кейин - «Северстал» ва «Новатэк» компаниялари раҳбарлари Алексей Мордашов (28,6 миллиард) ва Леонид Михелсон (28,4 миллиард) оилалари билан.
Forbes карточкаларига кўра, Россия фуқаролигига эга бўлган кўплаб миллиардерлар бошқа мамлакатларда яшайди. Масалан, Андрей Мелниченко — БААда, Михаил Прохоров — Швейцарияда, Петр Авен — Латвияда, Елена Батурина — Буюк Британияда.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36
-
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди
Жаҳон | 00:30
-
Франциянинг Renault компанияси Украина учун дронлар ишлаб чиқаради
Жаҳон | 00:05
-
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди
Жаҳон | 23:50 / 08.06.2025
Мавзуга оид

20:55 / 02.06.2025
Йил бошидан бери россиялик олигархларнинг бойлиги 22 миллиард доллардан ошди

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025