Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Мудофаа вазирлиги жанговар дронлар сотиб олишни режалаштирмоқда
Ҳужумкор учувчисиз учоқларни сотиб олиш бўйича шартномалар яқин кунларда имзоланади. Германия Мудофаа вазирлигидаги манбаларнинг dpa ахборот агентлигига маълум қилишича, Бундесвер учун дронлар «камида иккита» ишлаб чиқарувчи томонидан етказиб берилади.
Германия Мудофаа вазирлиги яқин кунларда ҳужумкор дронларни сотиб олиш бўйича шартномалар имзолайди, деб хабар берди dpa 3 апрел, пайшанба куни. Дронларнинг биринчи партияси кичик бўлади ва ҳарбийларга қурилмаларнинг ишлаши билан танишиш имконини беради. Агентликка вазирликдаги манбалар айтишича, учувчисиз учоқларни «камида иккита» ишлаб чиқарувчидан сотиб олиш режалаштирилган.
Дронлардан фойдаланиш 100 йил аввал танклар пайдо бўлганига ўхшаб замонавий урушда «вазиятни ўзгартирувчи жиҳат» бўлди. Гарчи улар бутун урушнинг натижасини белгилай олмаса ҳам, алоҳида жангларда ҳал қилувчи рол ўйнаши мумкин, дея таъкидлади Германия Мудофаа вазирлиги.
Германия сўнгги йилларда мудофаа технологиялари соҳасида бошқа мамлакатлардан сезиларли даражада орқада қолди, дея таъкидлайди dpa. Бир нечта компаниялар вазиятни тузатишга ҳаракат қилмоқда, хусусан, дастлаб Украинага етказиб бериш учун мўлжалланган HX-2 камикадзе дронини ишлаб чиққан Германиянинг Helsing ширкати.
HX-2 дронлари сунъий интеллект томонидан бошқарилади, узоқроқ масофага эга ва радиоэлектрон кураш воситаларига чидамли. Аввалроқ Helsing вакиллари НАТОнинг шарқий қанотида хавфсизликни мустаҳкамлаш учун янги турдаги УУАни жадал ишлаб чиқиш тарафдори эди.
Мавзуга оид
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
15:20 / 09.06.2026
Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026