Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея президенти лавозимидан расман четлатилди
Корея Республикаси Конституциявий суди президент Юн Сок Ёлга нисбатан импичментни бир овоздан тасдиқлади ва уни якуний тарзда ҳокимиятдан четлатди.
Барча саккиз судя импичмент учун овоз берди. Уни ҳокимиятдан четлатиш учун улардан камида олти нафарининг овози керак эди. Хусусан, судялар ҳарбий ҳолатни жорий этиш учун қонуний асослар йўқ деган хулосага келди. Конституция буни фақат уруш, қуролли можаро ёки бошқа миллий фавқулодда вазиятларда амалга оширишга рухсат беради. Судялар Юн Сок Ёл парламентга ҳарбий хизматчиларни юбориб, қонунни бузган, деб қарор қилди. Суд Юн Сок Ёл ҳарбийлардан сиёсий мақсадларда фойдаланган деган хулосага келди.
Судяларнинг айтишича, энди собиқ президент конституцияни ҳимоя қила олмаган. Улар парламент фаолиятини тақиқлашни ўз ичига олган ҳарбий ҳолат тўғрисидаги фармон Жанубий Корея фуқароларининг асосий ҳуқуқларини бузганини айтди.
2024 йил 3 декабрда Юн Сок Ёл мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Ўшанда давлат раҳбари телевидение орқали халққа мурожаатида мухолифатни Шимолий Корея ёрдамида конституциявий тузумга путур етказишга уринишда ва унинг парламент устидан назоратидан фойдаланишда айблади. 14 декабр куни парламент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилди. 31 декабр куни Сеул Ғарбий округ суди тергов сўровига кўра Юн Сок Ёлни ҳарбий ҳолат жорий этиш ва исён кўтаришга уриниш ишида ҳибсга олиш учун ордер берди. 15 январ куни исёнда айбланган президент ҳибсга олинди. 7 март куни у ҳибсдан озод қилинди.
Мавзуга оид
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
10:59 / 10.04.2026