Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ташаббусли бюджет”да 33 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди
“Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 1-мавсуми якунларига кўра ғолиб бўла олмаган 33 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қайд этишича, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 7,5 миллиард сўм ажратилиб, 33 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди.
Амалдаги тартибга кўра, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан қўшимча тарзда ғолиб лойиҳаларни эълон қилиш ваколати берилган.
“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2025 йилнинг 1-мавсуми учун овоз бериш якунларига кўра, 3,2 триллион сўмлик 2 369 та лойиҳа ғолиб деб топилганди.
Жараёнларда мамлакат бўйлаб жами 10 миллион 450 мингта овоз берилди.
Мавзуга оид
11:10 / 21.03.2026
58 овоздан 13 минг 386 овозгача. «Ташаббусли бюджет» ғолиблари эълон қилинди
18:28 / 15.03.2026
“Мукофотлар учун эмас, ўзгаришлар учун овоз беринг” - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
11:03 / 11.03.2026
Турли “ўйинлар” сабаб 10 та туман ва шаҳар “Ташаббусли бюджет”да санкцияга учради
12:58 / 03.03.2026