Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термиздаги халқаро ҳаб БМТ Глобал таъминот тармоғига қўшилди
Латвиянинг LETA ахборот агентлиги "Термиз шаҳридаги халқаро транспорт-логистика ҳаби БМТ Глобал таъминот тармоғига қўшилди" сарлавҳали мақола эълон қилди.
"Шу йил 11 феврал куни Термиз шаҳридаги Халқаро кўп функцияли транспорт ва логистика хабига Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси (БМТ ҚБОКБ) Глобал таъминот тармоғи омбори мақоми берилиши муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди", – дея маълум қилинган манбада.
Қайд этилганидек, тадбирда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев, БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили ўринбосари Индрике Ратватте, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси Сабине Махл, ҚБОКБ минтақавий вакили Думитру Липкану, ҚБОКБнинг Афғонистон бўлими раҳбари Арафат Жамол, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, божхона ва чегара хизматлари раҳбарияти ва бошқалар иштирок этди.
Ҳаб Ўзбекистон президенти ташаббуси билан 2022 йилда БМТ, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан Афғонистон ва бошқа давлатларга гуманитар ёрдамни марказлаштирилган ҳамда манзилли етказиб беришни таъминлаш мақсадида TERMEZ CARGO CENTRE МЧЖ негизида ташкил этилди.
"Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида жаҳон ҳамжамиятини Афғонистон муаммосини ҳал этишда бирлашишга чақирар экан, афғон халқига кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами заифлашмаслиги кераклигини таъкидлаган эди", – деб ёзган LETA.
Мавзуга оид
17:36 / 02.12.2025
Термиз – Ҳайратон кўприги орқали фуқаролар ҳаракати тикланди
11:52 / 21.09.2025
Қумга кўмилган мурда – Термиздаги мудҳиш қотиллик тафсилоти
12:43 / 19.09.2025
Термизда мактаб ўқитувчилари концертга билет олишга мажбурланаётгани айтилмоқда
11:22 / 14.07.2025