Ўзбекистон | 08:14 / 04.04.2025
13618
2 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг 4 та туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкентнинг 4 та туманида 4 апрел куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. 

“Ҳудудгаз Пойтахт” маълум қилишича, куз—қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Учтепа, Чилонзор, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг қуйидаги ҳудудларига 4 апрел куни соат 11:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади:

Учтепа тумани
аҳоли истеъмолчилари сони: “Диёробод” МФЙдаги 43 та кўп қаватли уйлар
улгуржи истеъмолчилар сони: 10 та

Чилонзор тумани
аҳоли истеъмолчилари сони: “Дўмбиробод” МФЙдаги 778 та, “Гавҳар” МФЙдаги 640 та, “Тирсакобод” МФЙдаги 528 та ва “Катта Дўмбиробод” МФЙдаги 864 та ерли хонадон
улгуржи истеъмолчилар сони: 20 та

Олмазор тумани
аҳоли истеъмолчилари сони: “Ҳастимом” МФЙдаги 135 та ерли хонадон
улгуржи истеъмолчилар сони: 2 та

Шайхонтоҳур тумани
аҳоли истеъмолчилари сони: “Гулбозор” МФЙдаги 730 та ерли хонадон ва 54 та кўп қаватли уй
улгуржи истеъмолчилар сони: 18 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид