Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг АҚШ божларига жавоби фонд бозорларидаги пасайишни давом эттирди
Хитойнинг АҚШ божларига муносабати инвесторларнинг мамлакатлар АҚШ билан музокара ўтказишдан кўра ўзаро чоралар кўриши, бу эса кенг кўламли савдо урушига олиб келиши ҳақидаги хавотирларини кучайтирган.
Хитойнинг АҚШ товарларига 34 фоизлик бож жорий этишини эълон қилгани ҳақидаги хабар ортидан АҚШ фонд индекслари пасайишни давом эттирди.
Dow Jones индекси 2,2 фоиз пасайиш билан очилди, S&P 500 2,5 фоизга ва NASDAQ 2,6 фоизга қулади. Tesla ва Apple акцияларининг ҳар бири 6 фоизга арзонлади, Alphabet, Microsoft, Nvidia ва бошқа йирик технология компаниялари акциялари нархи ҳам пасаймоқда.
Активлар бўйича Американинг энг йирик банки JPMorgan Chase акциялари 7,3 фоизга, Goldman Sachs ва Morgan Stanley акциялари ҳам шундай даражада пасайди.
Йирик нефть компаниялари акциялари ҳам пасаймоқда: Exxon 4,8 фоизга, Chevron 4 фоизга. Қўшма Штатларнинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводи Marathon Petroleum акциялари 4,6 фоизга арзонлашди.
Хитойнинг АҚШ божларига муносабати инвесторларнинг мамлакатлар АҚШ билан музокара ўтказишдан кўра ўзаро чоралар кўриши, бу эса кенг кўламли савдо урушига олиб келиши ҳақидаги хавотирларини кучайтирган.
Бир кун олдин, Трамп бошқа мамлакатларга янги импорт божлари жорий қилиши тўғрисидаги хабардан кейин бутун дунё бўйлаб компанияларнинг умумий бозор капиталлашуви аллақачон 3,1 триллион долларга камайди. Шунингдек, асосий фонд индекслари 5-6% йўқотди.
Мавзуга оид
09:40
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026