Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский: Тинчликпарварлик миссиясини ишчи гуруҳлар тайёрлайди
Украина, Буюк Британия ва Франция Бош штаб бошлиқлари даражасида ўт очиш тўхтатилган тақдирда тинчликпарвар кучларни жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди. Ишчи гуруҳлар ҳар ҳафта маслаҳатлашувларни давом эттиради, деди Зеленский.
Махсус ишчи гуруҳлар Украина ва Россия ўртасида тегишли келишув тузилганидан кейин ўт очишни тўхтатиш режимига риоя этилишини таъминлаш вазифаси юклатилган халқаро тинчликпарвар кучларни яратиш механизмини ишлаб чиқади. Бу гуруҳлар, Украина президенти Володимир Зеленский 4 апрел, жума куни Киевда Франция ва Буюк Британия қуролли кучлари бош штаби бошлиқлари билан учрашувдан сўнг маълум қилганидек, ҳафталик асосда ишлайди. «Қаерда, қайси жойларда — бу алоҳида муҳокама қилинади», дея қўшимча қилди у.
Зеленский бир ой ичида тинчликпарвар кучларнинг «миссия инфратузилмаси тушунилишини» кутаётганини айтди. «Биз ерда, осмонда ва денгизда мавжудлик, шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа масалаларини муҳокама қилмоқдамиз. Ва бошқа нозик нарсаларни ҳам», — дея қайд этди Украина президенти. Унга кўра, 4 апрел куни бўлиб ўтган йиғилишда Украина томонидан Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский, Украина Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Андрей Гнатов, президент девони раҳбари ўринбосари Павло Палиса ва мамлакат мудофаа вазири ўринбосари Евгений Мойсюк иштирок этган.
Володимир Зеленский Украинага тинчликпарвар кучларни юбориш режасини муҳокама қилишда Франция ва Буюк Британиядан ташқари «кўплаб бошқа давлатлар» ҳам иштирок этаётганини таъкидлади. «Рақамни ҳозирча айтмоқчи эмасман, бу коалиция бўлади», деди у журналистларга.
Мавзуга оид
08:25 / 25.05.2026
Экспертлар: БМТ тинчликпарварлик тизими хавф остида
11:00 / 03.11.2025
Зеленский Германияга Patriot мажмуалари учун миннатдорлик билдирди
10:49 / 25.10.2025
Зеленский: РФ нефт секторига босимни кенгайтириш керак
08:23 / 25.10.2025