Ўзбекистон ва Жаҳон банки 153 млн доллар қийматдаги лойиҳани ишга туширади
Ўзбекистон ҳукумати ва Жаҳон банки ўрмонлар ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш лойиҳасини амалга оширади.

Фото: Экология бошқармаси
Самарқанд халқаро иқлим форуми доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги Жаҳон банки билан биргаликда «Ўзбекистонда барқарор ландшафтларни тиклаш» лойиҳаси бошланганини эълон қилди.
Жаҳон банки лойиҳани амалга ошириш учун 153 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади. Бу лойиҳа Марказий Осиёнинг бешта давлатида ўрмонлар ва деградацияга учраган ерларни тиклашга кўмаклашиш бўйича амалга ошириладиган минтақавий дастурнинг бир қисмидир.
«Биз бугун Жаҳон банки билан ҳамкорликда йўлга қўяётган лойиҳамиз Ўзбекистон ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган мақсадларга эришишга ёрдам беради. Бу ўн йиллик охирига қадар ўрмонлар майдонини 6,1 миллион гектарга етказиш масалаларини ҳам ўз ичига олади, — деди экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов. — Лойиҳа ерлари деградацияга учраган ерларга бут ва дарахтлар экиш орқали маҳаллий ландшафтларнинг барқарорлигини ва озиқ-овқат тизимларининг унумдорлигини оширади, шунингдек, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ва иш ўринлари яратишга хизмат қилади. Бундан ташқари, лойиҳа табиий ресурслардан янада самарали фойдаланиш орқали кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлайди ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда экотуризмни ривожлантиришга хизмат қилади».
Лойиҳа мамлакатнинг турли ҳудудларида ландшафтлар барқарорлигини таъминлаш ва ўрмонларни қайта тиклаш, шунингдек, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ўртасида трансчегаравий табиий ҳудудларни тиклаш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлайди. Лойиҳа тадбирлари мамлакатимизнинг 6 та ҳудуди — Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ryanair жанжалкаш йўловчиларни 500 евро жаримага тортади
Жаҳон | 14:34
-
Наманган туманидаги хусусий боғчалардан бирида тарбиячи болаларни ҳақоратлаб калтаклади
Жамият | 14:21
-
Тошкент темирйўл вокзаллари қайта қурилиши мумкин
Ўзбекистон | 14:11
-
Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
Ўзбекистон | 14:02
Мавзуга оид

10:23 / 12.06.2025
Жаҳон иқтисодиётини 2008 йилдан бери энг секин ўсиш кутмоқда — Жаҳон банки

15:09 / 03.06.2025
2030 йилгача 1,5 миллион гектарда ўрмонлар барпо этилади

17:24 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади

09:55 / 21.05.2025