Парижда Руминия қироллик уйи раҳбари қўлга олинди
Қирол Карол II нинг набираси Павел-Филипп Гогенсоллерн пул ювиш ва коррупция каби жиноятларда айбланмоқда.

Фото: Wikimedia
Францияда Руминия қироли Карол II нинг набираси, ўзини румин қироллик уйи раҳбари деб эълон қилган Павел-Филипп Гогенцоллерн Умумевропа ордери асосида ҳибсга олинди.
Қайд этилишича, Павел-Филипп кўчмас мулк билан боғлиқ фирибгарлик, пул ювиш ва коррупцияда айбланмоқда.
Руминия ҳукумати шаҳзоданинг экстрадиция қилинишига учинчи марта уринмоқда. 2020 йилда Павел-Филипп Гогенцоллерн қироллик оиласига тегишли кўчмас мулк билан боғлиқ фирибгарлик ва коррупция учун сиртдан қамоққа ҳукм қилинган эди. Аммо ўша вақтда Павел-Филипп Францияда бўлган ва мамлакат ҳукумати уни экстрадиция қилишдан бош тортган.
Шаҳзода Гогенцоллернни ватанига қайтариш йўлидаги иккинчи уриниш ўтган йили, у Малтага борганида амалга оширилган. Бироқ Малта суди ҳам инсон ҳуқуқлари ва айбланувчининг алоҳида мақомини эътиборга олиб, экстрадицияни рад этган.
Павел-Филипп Гогенцоллерн ўзига нисбатан таъқибни сиёсий деб ҳисоблайди: у 2000 йилда ўз номзодини мамлакат президентлиги лавозимига илгари сурган, бироқ сайловларда муваффақиятга эришмаган эди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мянмада зилзила ҳақида нотўғри прогнозлар тарқатган тиктокер ҳибсга олинди
Жаҳон | 21:24
-
Қозоғистон суперкомпютер яратишга 40-50 млн доллар сарфлайди
Жаҳон | 21:22
-
Ўзбекистонда йил бошидан буён 170 дан ортиқ киши ЙТҲ содир этгани учун қамалди
Ўзбекистон | 20:44
-
Йўл ҳақи нархлари қайси шаҳарда ўзини оқлайди? | SUBYEKTIV
Жамият | 20:41
Мавзуга оид

17:58 / 03.04.2025
Руминияда 30 йил давомида оддий буюм сифатида қараб келинган тош 1 млн долларлик қаҳрабо бўлиб чиқди

18:55 / 02.04.2025
Ван Дамм Руминияда одам савдосига оид жиноий иш фигурантига айланди

23:40 / 08.03.2025
Руминияда Георгескуга президентлик сайловида иштирок этишга рухсат берилди

11:20 / 08.03.2025