Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб келган Шуҳрат Жўраев Жиззах вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди.

Фото: Жиззах вилояти ҳокимли
Шуҳрат Жўраев Жиззах вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шуҳрат Жўраев 1968 йилда Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида туғилган. Тайинловга қадар Фавқулодда вазиятлар вазирлигида фаолият юритган.
Жўраевдан олдин мазкур лавозимда Ҳамид Ҳасанов ишлаб келаётган эди. Қайд этилишича, у 2025 йил 3 мартда лавозимдан олинган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабр ойида Зафар Азимов Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисод масалалари бўйича ўринбосари, Муқаддам Қашқадарё вилояти ҳокими бўлган Зафар Рўзиев эса вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2025
-
Путин Курскка борганида вертолёти дронлар ҳужуми марказида бўлган — ОАВ
Жаҳон | 18:59
-
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
Жаҳон | 17:55
-
Фронтда энг йирик алмашув, Мадридда кўз ёшлар – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:53
Мавзуга оид

17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида

20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди

17:58 / 21.05.2025
Трактордан “Камаз”гача: Жиззахда одамлар кутилмаган усулда чув тушириб кетилмоқда

09:27 / 15.05.2025