Чилонзорда электромобил ёниб кетди
Электромобилнинг аккумулятор қисмида ёнғин келиб чиққанлиги аниқланган.

Фото: ФВБ
10 апрел куни соат 07:30 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Фурқат кўчасида электромобил ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 07:35 да етиб бориб, ёнғин соат 08:28 да ўчирилди.
Айтилган манзилда электомобилнинг аккумулятор қисмида ёнғин келиб чиққанлиги аниқланган.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
"Ҳурматли фуқаролар, барча электромобилларнинг батареялари ўзида жуда катта миқдорда энергияни сақлаши сабабли, халқаро тажрибага мувофиқ ёнғин чиққан аккумулятор ичидаги электр қуввати тўлиқ тугагунга қадар аккумуляторни совитиш ишлари амалга оширилади, шу сабабли ёнғинни ўчириш усули бошқа оддий ёнилғида юрувчи автомобиллардан фарқ қилади", дейилади ФВВ хабарида.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Холокостдан омон қолган 97 ёшли кекса аёл университет талабасига айланди
Жаҳон | 01:16
-
Истанбулдаги музокаралар 16 майга кўчирилди. Зеленский Украина делегацияси таркибини тасдиқлади
Жаҳон | 00:53
-
9 млн долларни талон-торож қилишда айбланган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди
Ўзбекистон | 23:58 / 15.05.2025
-
Россия Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони лавозимдан олинди
Жаҳон | 23:46 / 15.05.2025
Мавзуга оид

19:47 / 11.05.2025
Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар билан қўлга тушди

20:34 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?

18:24 / 05.05.2025
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат талаб қилиш тўхтатилди

23:20 / 03.05.2025