Жамият | 23:10 / 10.04.2025
7931
1 дақиқада ўқилади

Янги Ўзбекистон кўчасининг бир қисми 1 сентябрга қадар ёпилади

Бунга Олимпия шаҳарчаси ҳудуди атрофида ерости туннели қурилиши сабаб бўлмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасининг бир қисми 13 апрелдан бошлаб ёпилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасидаги Олимпия шаҳарчаси ҳудуди атрофида ерости туннели қурилиши бошланиши муносабати билан барча турдаги транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланади.

Ёпиладиган йўл қисми: CAEX кўргазма мажмуасидан Янги Ўзбекистон боғига кираверишгача.

Ёпилиш муддати: 2025 йил 13 апрел соат 00:00 дан 1 сентябргача.

Пойтахт ҳокимлиги юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўрайди.

Аввалроқ Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳрида спорт тадбирлари ўтказилиши муносабат билан 2025 йилнинг 13 апрел куни тунги соат 00:00 дан кундузги соат 16:00 га қадар Янги Ўзбекистон кўчасида ҳамда унга туташ кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланишини маълум қилганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти