Кремл Россия ва АҚШ музокараларидан «дарҳол натижалар» кутмасликка чақирди
РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Москва ва Вашингтон ўртасидаги «муносабатларни нолдан бошлаб қайта жонлантириш — жуда қийин иш» эканини айтди.

Фото: AP
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия—Америка муносабатлари динамикасини яхши деб атади, бироқ РФ ва АҚШ музокараларидан «дарҳол натижалар» кутмасликка чақирди.
«Аслида, барчаси жуда яхши кетмоқда», — деди Песков «Россия» телеканали журналисти Павел Зарубинга.
Песковнинг сўзларига кўра, «муносабатларни нолдан бошлаб қайта жонлантириш — жуда қийин иш» ва «жуда кескин ва ўзига хос саъй-ҳаракатларни» талаб қилади. «Бутун йўл ҳеч бўлмаганда минимал ўзаро ишонч муҳитини тиклаш, бу ишончни мустаҳкамлаш учун кичик қадамлардан иборат», — дея таъкидлайди у. Шунингдек, Песков ҳозирда дипломатлар, махсус хизматлар, ҳар икки мамлакат президентларининг махсус вакиллари шу иш билан шуғулланаётганини қўшимча қилди.
«Буларнинг барчаси ёрдам беради, аммо дарҳол натижалар пайдо бўлишини кутмаслик керак. Муаммолар ҳаддан ташқари мураккаб ва улар жуда кечиктириб юборилган», — дейди Песков.
АҚШ феврал ўрталарида урушни тўхтатиш бўйича Россия ва Украина билан алоҳида-алоҳида музокаралар бошлаган. Шундан буён Вашингтон фақат энергетика объектларига 30 кун давомида зарба бермаслик бўйича келишувга эришди холос. Шу билан бирга, Киев ва Москва мунтазам равишда бир-бирини ушбу битимни бузишда айблаб келмоқда. Украина, шунингдек, АҚШнинг 30 кунга тўлиқ тинчлик сулҳини тузиш таклифига рози бўлди, аммо Россия буни рад этди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россияни бир неча бор Украинадаги урушни якунлаш бўйича «ҳаракат қилишга» чақирди. Axios манбаларининг маълум қилишича, агар апрел охирига қадар тинчлик сулҳи борасида келишувга эришилмаса, Трамп РФга янги санкцияларни жорий этиши мумкин.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ота меҳри. Ногирон боланинг қаҳрамон отаси ҳақида
Жамият | 07:48
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
Мавзуга оид

23:40 / 12.06.2025
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди

21:34 / 12.06.2025
Россия май ойида Украинада деярли рекорд даражада кўп ҳудудни эгаллади – WSJ

17:51 / 12.06.2025
«Ўргимчак тўри» операциясидан сўнг Россия бомбардимончи самолётларини Узоқ Шарққа кўчирди

15:00 / 12.06.2025