Саудия Арабистони Суриянинг Жаҳон банки олдидаги қарзини тўлаб бермоқчи
Бу Сурия расмийларига мамлакатни қайта тиклаш учун маблағ олишга ёрдам беради.

Фото: Anadolu Agency
Саудия Арабистони Суриянинг Жаҳон банки олдидаги қарзларини тўлашни режалаштирмоқда, деб хабар берди Reuters.
Суриянинг ташкилотдан қарийб 15 миллион доллар қарзи бор, банк узоқ давом этган фуқаролар урушидан жабр кўрган мамлакатни қайта тиклаш ва бошқа ёрдам кўрсатиш учун грантларни маъқуллашдан олдин уни тўлаш керак.
Суриянинг янги расмийлари хорижий валюта тақчиллигини бошдан кечирмоқда ва хориждаги музлатилган активлар ёрдамида қарзларни тўлаш бўйича илгари ишлаб чиқилган режа амалга оширилмаган, деб хабар беради икки манба. Reuters манбалари, шунингдек, Жаҳон банки расмийлари мамлакат электр тармоғини тиклаш ва бюджет сектори ходимларига иш ҳақини тўлашни қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратиш масаласини аллақачон муҳокама қилганини айтди.
Апрель ойи охирида Сурия делегацияси Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) йиллик йиғилишларида қатнашиш учун Вашингтонга боради. Бу Сурия расмийларининг ўтган декабрь ойида Башар Асад режими ағдарилганидан кейин АҚШга илк расмий ташрифи бўлади. Аввалги ҳукумат даврида АҚШнинг Сурияга нисбатан жорий қилган деярли барча санкциялари ўз кучида қолмоқда.
Саудия Арабистони илк бор Суриянинг янги маъмуриятига молиявий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди, деб ёзди Reuters. Саудия Арабистони молия вазирлиги вакили Ар-Риёзнинг Сурия қарзларини тўлаш режалари ҳақидаги маълумотни на тасдиқлади, на инкор этди. Март ойида Қатар электр тақчиллигидан азият чекаётган Сурияга Иордания орқали газ етказиб бериш режасини эълон қилган эди. Бу ҳаракат Вашингтон томонидан маъқулланган.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дунёдаги энг қиммат 100 та IT-бренд қиймати 3,2 трлн долларга етди
Жаҳон | 19:38
-
“Ўзметкомбинат” CDP халқаро баҳолаш тизимида икки поғона юқорилаб, “B” даражасига эришди
Ўзбекистон | 19:00
-
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57
-
Мексикада 42 тонна метамфетамин мусодара қилинди
Жаҳон | 18:43
Мавзуга оид

15:34
TikTok’да 162 млн обуначига эга блогер Ҳаби Лейм АҚШдан чиқариб юборилди

08:00
Трамп Лос-Анжелесга денгиз пиёда аскарлари ва кўпроқ миллий гвардиячиларни юборди

22:38 / 09.06.2025
Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашув ўтказди

21:09 / 09.06.2025