Лондон Украинага кўп миллионлик ёрдам тақдим этди
Буюк Британия G7 дастури доирасида Киевга 752 миллион фунт стерлинг ўтказди. Тўлов Россия активларидан олинган даромаддан амалга оширилади.

Фото: Jack Taylor / Getty Images
Буюк Британия G7'нинг Украина учун фавқулодда даромадларни тезлаштириш (Extraordinary Revenue Acceleration Loans for Ukraine, ERA) кредитлар дастури доирасида 752 миллион фунт стерлинг (875 миллион евро эквиваленти) миқдорида иккинчи тўловни амалга оширди. Бу ҳақда 14 апрел, душанба куни Буюк Британия ҳукумати сайтида чоп этилган пресс-релизда айтилган.
Қайд этилишича, бу тўлов 2,26 миллиард фунт стерлинг (2,63 миллиард евро миқдорида) миқдоридаги йирикроқ кредитнинг бир қисми бўлиб, у Европа Иттифоқи ҳудудида жойлашган музлатилган Россия давлат активларидан олинган режадан ташқари даромадлар ҳисобидан тўланади. Тегишли келишувни 1 март куни Буюк Британия молия вазири Рейчел Ривз ва Украина молия вазири Сергей Марченко имзолади.
«Ушбу маблағ Украинага муҳим ҳарбий техника, жумладан, зудлик билан зарур бўлган ҳаво ҳужумидан мудофаа ускуналарини сотиб олишга ёрдам беради. Бу Россиянинг Суми шаҳрини нишонга олган ҳолда Украинага қарши ҳаво ҳужумини давом эттириши билан боғлиқ», — дейилади Британия ҳукуматининг 14 апрел кунги матбуот-релизида.
Лондонда таъкидланганидек, ажратилган маблағга сотиб олинган асбоб-ускуналарни қўллаб-қувватлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун маблағлар асосан Буюк Британияда сарфланади ва бу, ўз навбатида, мамлакат иқтисодиётининг ўсиши ва малакали иш ўринлари сонининг кўпайишига хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2025
-
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
Жаҳон | 23:21 / 24.05.2025
-
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?
Иқтисодиёт | 22:51 / 24.05.2025
-
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
Иқтисодиёт | 22:41 / 24.05.2025
Мавзуга оид

19:32 / 24.05.2025
Россия ва Украина 307 нафар ҳарбий асирни алмаштирди

14:39 / 24.05.2025
Лавров: Россия Ватиканда Украина билан музокара олиб бормайди

13:12 / 24.05.2025
ОАВ Украинада 109 мингдан ортиқ россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади

23:03 / 23.05.2025