Жаҳон | 17:01 / 15.04.2025
4544
2 дақиқада ўқилади

Зеленский Суми области раҳбарини ишдан бўшатди

Владимир Артюх Россия Суми шаҳри марказига ракета зарбаси берган куни украиналик аскарларни тақдирлаш маросими режалаштирилганини айтган эди.

Фото: fakty.com.ua

Украина президенти Володимир Зеленский Суми области ҳарбий бошқармаси бошлиғи Володимир Артюхни ишдан бўшатди. Бу ҳақда «Суспилне» нашри хабар берди.

Ҳукуматнинг Олий Рададаги вакили Тарас Мелничук Украина вазирлар маҳкамаси Артюхни ишдан бўшатишга рози бўлганини айтди.

Россия ҳарбийлари 13 апрель куни эрталаб Суми шаҳри марказига иккита «Искандар-М» ракетаси билан зарба берди. Охирги расмий маълумотларга кўра, 35 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлган. Эртаси куни Артюх ракета зарбаси куни шаҳарда украиналик аскарларни тақдирлаш маросими режалаштирилганини айтди. «Бу менинг ташаббусим эмас эди, мени таклиф қилишди», деди у.

Зарба содир бўлган куни Сумида ҳарбий мукофотлар топширилаётгани ҳақидаги маълумот зарбадан кейинги дастлабки соатларда баъзи украиналик сиёсатчилар томонидан тарқатилди. Суми областининг Конотоп шаҳри мэри Артём Семинихин сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари Суми марказида бундай тадбирни ким уюштирганини аниқлаш учун текширув бошлаган.

14 апрел куни тушдан кейин Россия мудофаа вазирлиги зарба нишони «Северск» оператив-тактик гуруҳи қўмондонлик штабининг йиғилиши бўлгани ва бунинг оқибатида Украина қуролли кучларининг 60 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти