НАТО бош котиби Одессада: Украинани қўллаб-қувватлаш давом этади
Рютте Зеленский билан бирга Одессага ташриф буюрди ва алянс Киевни қўллаб-қувватлашда собитлигини билдирди. У Россиянинг Украинада тинч аҳолига қарши давом этаётган ҳужумларини қоралади.

Фото: X / SecGenNATO
НАТО бош котиби Марк Рютте Украина президенти Володимир Зеленский билан мамлакат жанубидаги Одессага ташриф буюрди ва Шимолий Атлантика алянси Киевни қўллаб-қувватлашда собит бўлишини айтди. Рютте Украина шаҳрига ташрифи ҳақида 15 апрел, сешанба куни X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
«Бугун мен Зеленский билан бирга Одессага ташриф буюрдим. Украина халқи жуда кўп нарсаларни бошдан кечирди — якшанба куни Россиянинг Сумига қилган ҳужумини ҳам», деб ёзди у. «НАТОнинг қўллаб-қувватлаши (Украина учун) сўнмас. Биз Украинага ёрдам беришда давом этамиз, токи у бугун ўзини ҳимоя қила олсин ва келажакдаги тажовузни тўхтата олсин, адолатли ва мустаҳкам тинчликни таъминласин», — дея қўшимча қилди алянс раҳбари.
Рюттенинг ташрифи 13 апрел куни Россиянинг Суми шаҳрига 35 киши ҳалок бўлган ва 100 дан ортиқ киши жароҳатланган ракета зарбаси ортидан Киев билан бирдамлик намойиши бўлди, деб хабар бермоқда Reuters.
Рютте Зеленский билан матбуот анжуманида чиқиш қилди. НАТО раҳбари АҚШ президенти Доналд Трамп учун Украинада ўт очишни тўхтатиш ва барқарор тинчлик ўрнатишга интилиш «осон бўлмаганини» таъкидлади ва Россиянинг Украина фуқаролик объектлари ва инфратузилмаларига «даҳшатли ҳужумлари»ни қоралади.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Bloomberg: "Газпром" Туркиядаги газ ҳаби бўйича режаларни кейинга қолдирди
Жаҳон | 09:54
-
Жамшид Қўчқоров – энерготарифлар ошиши, иқтисодий ўсиш ва ташқи қарзлар ҳақида
Иқтисодиёт | 09:02
-
Президент мактабларига қабул жараёни расман бошланди
Ўзбекистон | 08:49
Мавзуга оид

23:21 / 03.06.2025
НАТО Европа давлатларидан ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларини беш баравар кучайтиришни сўрайди

08:20 / 03.06.2025
Зеленский: Киев НАТО саммитига таклиф олди

12:25 / 31.05.2025
АҚШ махсус элчиси НАТОнинг шарққа кенгайиши тўхташини истисно этмади

08:50 / 30.05.2025