Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Март ойида 20 млрд сўмдан ортиқ электрдан ноқонуний фойдаланилди
Ўзбекистонда март ойида 20,16 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди.
“Ҳудудий электр тармоқлари” хабар беришича, ҳудудларда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда тизим таркибидаги корхоналар комплаенс назорат тузилмалари томонидан ёнилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан тадбирлар ўтказилмоқда.

Хизмат ходимлари томонидан жорий йилнинг март ойи давомида ўтказилган рейд тадбирлари давомида қиймати 20,16 млрд сўмлик 14,08 млн кВт/соат электр энергиясидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Тўпланган материаллар юзасидан қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича чора-тадбирлар давом этмоқда.
Мавзуга оид
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
10:03 / 01.05.2026
Электрдаги йўқотишлари юқори бўлган 44 та ҳудуднинг электр корхонаси раҳбари ишдан олинди
09:13 / 25.04.2026
Тошкентда электр корхонаси муҳандислари 8 минг доллар билан ушланди
09:20 / 18.03.2026