Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда блэкаут сабабли фавқулодда ҳолат жорий қилинди
Пиреней яриморолида бир кун олдин электр таъминотида узилиш юз берди - электр таъминоти ҳали ҳам тикланмоқда. Испанияда ҳодиса муносабати билан фавқулодда ҳолат жорий қилинди.
Испания Ички ишлар вазирлиги блэкаут фонида мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди, дейилади идоранинг Х ижтимоий тармоғидаги баёнотида.
Хабар ёзилаётган вақтда яриморолда электр энергиясига бўлган талабнинг 92 фоиздан ортиғи тикланган, электр узатиш тармоғи подстанцияларининг 100 фоизи қувват остида. Вазият ҳақида миллий электр тармоқларини бошқарадиган Red Elеctrica компанияси ҳам изоҳ берди. Баёнот Х ижтимоий тармоғида эълон қилинган.
Электр таъминотидаги узилишлар туфайли Испания аэропортлари захира электр таъминоти тизимлари фаоллаштирилгани сабабли душанба куни давомида ўз фаолиятини давом эттирди. Бироқ, электр таъминотидаги узилишлар қатор рейсларнинг бекор қилиниши ва кечикишига олиб келди.
Шунингдек, 28 апрель куни Испанияда шаҳарлараро ва ўрта масофага қатновчи поездлар ҳаракати тўхтатилган. Бу ҳақда транспорт вазири Оскар Пуэнте маълум қилди.
Испания Миллий полицияси ҳам фуқароларга мурожаат қилиб, уларни блэкаут сабабли фирибгарлик ҳолатлари кузатилаётгани ҳақида огоҳлантирди.
«Бундай пайтларда фирибгарлик ҳолатларидан эҳтиёт бўлинг. Агар сизга банкдаги ҳисоб рақамингиз эвазига электр таъминотини тиклаш таклифи билан қўнғироқ қилишса — эҳтиёт бўлинг. Фақат расмий манбаларга ишонинг, шубҳангиз бўлса, маълумотни текширинг», — дейилади полиция баёнотида.
Sky News маълумотларига кўра, воқеа миллионлаб одамларни тартибсизликка солган, интернет ва мобил телефон алоқаси узилган, светофор ва банкоматлар ишламай қолган, шифохоналар баъзи операциялар тўхтатиб қўйилган.
Бир кун аввал Испания ва Португалияда электр ва телефон алоқаларида катта узилишлар юз берди. Кейинроқ маълум бўлишича, Пиреней яриморолидаги электр таъминотидаги узилишга Испаниядаги «камдан-кам учрайдиган атмосфера ҳодисаси» сабаб бўлган. Бу ҳақда Redes Energéticas Nacionais Португалия электр тармоқлари оператори баёнот берди.
Мавзуга оид
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
08:04 / 13.05.2026
Инқироздан дунё брендига: Бильбао шаҳрининг қайта туғилиши
21:51 / 11.05.2026