Ўзбекистон | 11:00 / 01.05.2025
4907
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради

Давлат раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф дастуридан саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида ишга туширилган янги объектлар, йирик транспорт инфратузилмаси ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишиш ва бошқа тадбирлар ўрин олган.

Шунингдек, давлат раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид