Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон баллистик ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди
Мамлакат президенти Асиф Али Зардорий ва бош вазир Шаҳбоз Шариф «муваффақиятли синов ортидаги барчани табриклади».
Фото: Видеодан кадр
Покистон 3 май куни Abdali баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди, деб хабар беради Associated Press.
Қайд этилишича, «ер-ер» синфига кирувчи ракетанинг парвоз узоқлиги 450 километрни ташкил этган.
Покистонлик ҳарбийларнинг маълум қилишича, ракета «қўшинларнинг тезкор тайёрлиги ва муҳим техник параметрларни», шунингдек, такомиллаштирилган навигация тизимлари ва яхшиланган манёврчанликни текшириш мақсадида учирилган.
Покистон президенти Асиф Али Зардорий ва бош вазир Шаҳбоз Шариф «муваффақиятли синов ортида барчани табриклади».
Эслатиб ўтамиз, 27 апрел куни Ҳиндистон Ҳарбий-денгиз кучлари кемаларга қарши ўт очиш бўйича машғулотларни муваффақиятли амалга оширганди.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар уруш ёқасига келиб қолган. 22 апрел куни Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатидаги сайёҳлар орасида машҳур бўлган Паҳалгам шаҳрида қуролланган жангарилар 26 кишини ўлдирди. Ушбу теракт учун Кашмирнинг Покистон назорати остидаги ҳудудида жойлашган жангарилар гуруҳи жавобгарликни ўз зиммасига олди. Ҳиндистон ҳукумати ҳодиса юзасидан қисман айбни Покистонга юклади. Шундан сўнг Ҳиндистон Покистон билан чегарани ёпди ва Покистон фуқароларидан мамлакатни тарк этишни талаб қилди.
Мавзуга оид
15:45 / 04.12.2025
Нефт, қурол ва геосиёсат. Путин нега Ҳиндистонга давлат ташрифи билан келмоқда?
14:15 / 03.12.2025
Ҳиндистон ҳукумати смартфонларда ўчириб бўлмайдиган давлат иловасини жорий этмоқда
12:34 / 25.11.2025
Покистон кучлари Афғонистондаги аҳоли уйини бомбалаши оқибатида 10 киши вафот этди
19:38 / 24.11.2025