Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон янги баллистик ракетани синовдан ўтказганини маълум қилди
Эрон мудофаа вазирининг сўзларига кўра, янги қаттиқ ёнилғида ишлайдиган Qassem Basir ракетаси 1200 километргача учиш масофасига эга, манёвр қобилияти яхшиланган ва «Исроилдаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун нишонга олиниши қийин».
4 май, якшанба куни кечқурун Эрон ҳукумати 17 апрель куни Qassem Basir қаттиқ ёнилғидаги янги баллистик ракета муваффақиятли синовдан ўтказилганини эълон қилди. Ислом Республикаси мудофаа вазири Азиз Носирзода IRIB 2 давлат телеканалига берган интервьюсида ракета манёвр қобилиятини яхшилаганини ва «THAAD ва Patriot ҳамда Исроилда бор бўлган бошқа ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун нишонга олиниши қийин эканлигини» айтди.
Носирзода, шунингдек, АҚШни Эрон «агар унга ҳужум қилинса ёки урушга мажбурланса», «қатъий жавоб беришга тайёр»лигидан огоҳлантирди. Эрон ҳарбий идораси раҳбари Теҳрон «қўшни давлатларга нисбатан душманлик ҳис қилмаслиги ва улар билан биродарлик муносабатларига интилиши»га ишонтирди, бироқ уруш бошланган тақдирда уларнинг ҳудудидаги Америка базалари Эрон ҳарбийлари учун «қонуний нишон»га айланади.
Яман ҳусийчиларининг Исроилга яқинда уюштирган ракета ҳужумига изоҳ берар экан, Носирзода Яман «ўзи қарор қабул қиладиган мустақил давлат» эканини айтди. У, шунингдек, АҚШ расмийларининг Эрон бу мамлакатдаги можарога алоқадорлиги ҳақидаги даъволарини рад этди, деб хабар беради AP.
4 май куни Ямандан учирилган ракета Тел-Авив яқинидаги Бен Гурион халқаро аэропорти яқинига қулади. Шу билан бирга, олти киши жароҳатланган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026