Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда қум бўронлари сабаб 800 дан ортиқ одам шифохоналарга мурожаат қилди
Мурожаат қилганларда юрак ва нафас олишдаги муаммолар кузатилган. Расмийлар аҳолини имкон қадар уйдан чиқмасликка чақирди.
Фото: APA
Эрон жануби-ғарбидаги Хузистон вилоятига ёпирилган қум бўронлари сабаб сўнгги 24 соат ичида шифохоналарга 802 киши мурожаат қилди. Бу ҳақда Тиббиёт фанлари университети ректори ўринбосари Мейсем Муази маълум қилди.
Унинг таъкидланишича, фуқаролар юрак ва нафас олишдаги муаммолар билан мурожаат қилган.
«Уларнинг 92 нафари шифохонага ётқизилган, қолганларига текширувлардан кейин жавоб берилди», — дейди у.
Муази маҳаллий аҳолини, айниқса, болалар, ҳомиладор аёллар, кексалар ва респиратор касалликлари бор одамларни уйдан чиқмасликка чақирди.
Хузистон метеорология хизмати пайшанба ва жума кунлари қум бўронлари кузатилиши сабаб «қизил даражадаги огоҳлантириш» эълон қилиб, бу инсонлар соғлиғига хавф туғдиришидан огоҳлантирган эди.
Эслатиб ўтамиз, апрел ўрталарида Ироқнинг марказий ва жанубий ҳудудларига ёпирилган қум бўронлари аҳоли саломатлигида жиддий муаммолар келтириб чиқарган ҳамда транспорт қатновларида узилишларни юзага келтирган эди. Ўшанда 3,7 мингдан ортиқ одам нафас олиш йўллари асоратлари билан тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган, улардан 1800 дан ортиғи шифохоналарга ётқизилганди.
Мавзуга оид
12:57 / 13.05.2026
Трамп америкаликларнинг иқтисодий қийинчиликлари уни Эрон билан келишувга ундамаслигини айтди
10:52 / 13.05.2026
Трампнинг Эронга қарши уруши АҚШ иқтисодиётига қандай таъсир қиляпти?
09:00 / 13.05.2026
Саудия Арабистони Эрон ҳужумларига жавоб қайтарган
08:40 / 13.05.2026