Ўзбекистон | 13:24 / 05.05.2025
2715
1 дақиқада ўқилади

Москвада Ўзбекистон ва Россия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

Фото: "Дунё" АА

ТИВ маълумотига кўра, томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов ва Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин раҳбарлик қилдилар.

Музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама кун тартибининг долзарб мавзулари муҳокама қилинди.

Шунингдек, МДҲ, ШҲТ, БМТ тузилмалари ва "Марказий Осиё – Россия" формати доирасида кўп томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид