Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко 8 минг маҳкумга амнистия қўллаш тўғрисидаги қонунни имзолади
Шунингдек, Беларус президенти экстремистик йўналишлардаги жиноятлар учун қамалган 42 маҳкумни афв этди.
Александр Лукашенко Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қонунни имзолади. Беларус президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, қонун қарийб 8 минг маҳкумга таъсир кўрсатади.
«Буюк Ғалаба байрами арафасида ушбу қонуннинг қабул қилиниши – айбдор шахсларни ижтимоий ҳаётга қайтаришга интилаётган Беларус жамиятида инсонпарварлик намоён бўлаётганидан далолатдир», — дейилади хабарда.
Амнистия таъсир қиладиган маҳкумлар жазодан ва бошқа жиноий жавобгарлик чораларидан озод этилади. Катта ижтимоий хавф туғдирмайдиган ёки унчалик оғир бўлмаган жиноятлар учун жазо енгиллаштирилиши мумкин.
Амнистия етказилган зарар ёки талафотни тўлиқ қоплаган ва жазо муддати давомида ижобий тавсиянома олган шахсларга нисбатан қўлланади.
Қонун қуйидаги янгиликларни ҳам назарда тутади:
- илгари судланмаган, 70 ёшга тўлган ва олти йилгача озодликдан маҳрум этилган шахсларга жазо енгилроқ – очиқ турдаги жазони ижро этиш муассасасига юборилмасдан, озодликни чеклаш шаклига алмаштирилади;
- эҳтиётсизлик билан инсон ўлимига сабаб бўлган жиноятларда тўлиқ амнистия эмас, балки қисман амнистия қўлланади – жазо муддати бир йилга қисқартирилади.
Шунингдек, Беларус президенти Александр Лукашенко экстремистик йўналишдаги жиноятлар учун қамалган 42 маҳкумни афв этди. Уларнинг 13 нафари сурункали касалликка эга, бир нафари ногирон. Маҳкумларнинг 24 нафарининг вояга етмаган фарзанди бор.
Мавзуга оид
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
22:20 / 24.05.2026
Макрон Лукашенкони Украина низосига аралашмасликка чақирди
21:48 / 12.05.2026
Лукашенко армияни урушга тайёрлаш учун қўшинларнинг «мақсадли сафарбарлиги»ни эълон қилди
21:45 / 07.05.2026