Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эммануэл Макрон: Париж Украина армиясини кучайтиришда давом этади
Россиянинг Украинага қарши урушида тинчлик шартномаси имзоланганидан кейин Киев учун «хавфсизликнинг биринчи кафолати» кучли армия бўлади, деди Франция президенти.
Франция Украина армиясини мустаҳкамлашга сармоя киритишда давом этади, бу Киев учун Россия ва Украина ўртасида тинчлик шартномаси имзолангандан кейин «хавфсизликнинг биринчи кафолати»га айланиши керак. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макрон TF1 телеканали орқали 13 май, сешанба куни кечқурун маълум қилди.
Шу билан бирга, «Украина НАТОга қўшилмагани учун биз (Франция) қўшма амалиётлар доирасида қўшимча хавфсизликни фронт чизиғидан узоқда таъминлаш учун (тинчликпарвар) қўшинларни жойлаштиришни таклиф қиламиз», — дея қўшимча қилди Макрон. Унинг сўзларига кўра, Франция ва унинг иттифоқчиларининг бундай қадами уларга «бирдамликни (Украина билан) намойиш этиш ва Россияни янги ҳужумдан ишончли тарзда қайтариш» имконини беради.
Айни пайтда, Ғарб Украинага ёрдам берар экан, «учинчи жаҳон урушини» қўзғатмайдиган тарзда ҳаракат қилиши керак», деб таъкидлади Макрон.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
10:25 / 09.06.2026