Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаган бола Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабарига кўра, самолёт бортида Россия Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамроҳлигида, ота-она қарамоғисиз қолган, вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси олиб келинди.
Вояга етмаган бола Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига вақтинча жойлаштирилди.
Болани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази кўмагида олдиндан тайёрланган ота тарафдаги оиласи кутиб олди. Вояга етмаган фуқаро учун ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари унинг доимий яшаш жойида давом эттирилади.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг самарали ҳамкорлиги натижасида 2025 йил 13 май ҳолатига қадар жами 54 нафар вояга етмаган фуқаро ватанга қайтарилди.
Мавзуга оид
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
13:52 / 26.05.2026
Бувиси мунтазам тазйиқ ўтказиб келган 3 нафар бола Туркиядан ватанга қайтарилди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
16:15 / 23.05.2026