Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик жангарилар Сурияда Россия ҳарбий базасига ҳужум қилди – ОАВ
Отишмада уч нафар ўзбекистонлик ўлдирилгани, бир нафари қочиб кетгани айтилмоқда.
Россия ҳарбийлари Суриядаги авиабазада тўрт нафар худкуш-террорчининг ҳужумини қайтарди. Бу ҳақда отишма лаҳзаси акс этган видеони эълон қилган Mash хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, ҳужум 20 май куни эрта тонгда Хмеймим ҳарбий авиабазаси яқинида содир бўлган. Жангарилар хавфсизлик постлари орқали ҳарбий объектга бостириб киришга уринган, бироқ россияликлар уларга қаршилик қилган.
Отишма оқибатида уч нафар жангари йўқ қилинган, яна бири қочиб кетган. Унга танкка қарши граната отиш мосламаси (РПГ) билан зарба берилган, аммо унинг муваффақиятли бўлган-бўлмагани ҳозирча номаълум.
Қайд қилинишича, жангариларнинг шахси аллақачон аниқланган. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг барчаси Ўзбекистондан келган ва Суриянинг янги ҳукуматини тан олмайди.
Хмеймим ҳаво базаси Россия томонидан фойдаланиладиган Сурия ҳаво базаси ва Россия ҳарбий контингентининг мамлакатдаги асосий базаси бўлиб, у ерда Россия Аэрокосмик кучларининг авиация гуруҳи жойлашган. Базанинг ҳуқуқий мақоми Россия ва Сурия ўртасида 2015 йил августида имзоланган келишув билан тартибга солинади.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026