Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Венгрияга ташрифини якунлаб, Словенияга йўл олди
Ференц Лист номидаги Будапешт халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Венгрия расмийлари кузатиб қўйди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи якунига етди.
Давлат раҳбари 20 май куни Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди, Миллий мажлис спикери Ласло Кёвер, Венгриянинг етакчи банк ва компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.
21 май куни Ўзбекистон етакчиси Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиб, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Тадбирлар якунлангач, Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Словенияга жўнаб кетди. Ференц Лист номидаги Будапешт халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Венгрия расмийлари кузатиб қўйди.
Мавзуга оид
15:47 / 16.03.2026
Словакия Россияга қарши санкциялар бўйича блокадасини бекор қилди
11:48 / 16.03.2026
Венгрия пойтахтида сайловлар олдидан оммавий митинглар ўтказилди
13:52 / 13.03.2026
Венгрия Киевга инкассатор машиналарини пулларсиз қайтаради
12:50 / 11.03.2026