Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Мексика ва Европа орқали АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди
Улар 22,5 минг доллар эвазига Қўшма Штатларга бориш визасини олиб беришни ваъда қилган.
Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Бектемир туманларида ноқонуний йўллар билан хорижий давлатларга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Юнусобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Ж.А. исмли шахс АҚШда яшовчи қариндоши Б.Р. билан ўзаро тил бириктириб, фуқаролар З.С. ва Д.С.ни танишлари ёрдамида Мексика ва Европа давлатлари орқали Қўшма Штатларга бориши учун виза олиб бериши эвазига 22,5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Бектемир тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда С.Н. исмли шахс фуқаролар М.А. ва Х.Т.нинг ишончига кириб, уларни танишлари ёрдамида Япония давлатига ишга юбориши эвазига 2 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
17:59 / 10.06.2026
Мексика 8600 долларга ўта арзон Olinia Uno электромобилини тақдим этди
09:59 / 10.06.2026
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30 / 10.06.2026