Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
Венгриянинг Gedeon Richter ва Meditop фармацевтика компаниялари Ўзбекистонда шартнома асосида ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Венгриянинг Будапешт шаҳрида хизмат сафари билан бўлган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Gedeon Richter ва MEDITOP Pharmaceutical компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.
Учрашувлар давомида Ўзбекистонда талаб юқори бўлган дори воситаларини инвестиция киритиш орқали ва шартнома асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, бу йўналишда амалий ҳаракатлар режаси белгилаб олинди.

Шу билан бирга, инвестиция лойиҳалари доирасида маҳаллийлаштириш жараёнларида давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш механизмлари, “Ҳаётий зарур дори воситалари” рўйхатини шакллантиришда жаҳон тажрибасини инобатга олиш ҳамда маҳаллийлаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги юзасидан ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.
Мавзуга оид
09:00 / 16.06.2026
Венгрия парламенти бош вазир лавозимида бўлиш муддатини чеклади
11:35 / 10.06.2026
Қарийб 900 млн сўмлик сифатсиз ва ҳужжатсиз дорилар аниқланди
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
08:15 / 04.06.2026