Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Афросиёб» тезюрар поездининг манёвр локомотивида ёнғин чиқди
«Ўзбекистон темирйўллари» ёнаётган тепловоз ичида йўловчилар борлиги ҳақидаги даъволар нотўғри эканини билдирди. Ҳодиса содир бўлган пайтда поезд йўловчиларни ташимаган.
«Ўзбекистон темирйўллари» АЖ «Афросиёб» тезюрар поездининг манёвр локомотивида кузатилган ёнғин юзасидан маълумот берди.
Ижтимоий тармоқларда «Афросиёб» тезюрар электропоездида содир бўлган ёнғин акс этган видео тарқалди.
Қайд этилишича, ёнғин фақат поездни ташиш бўйича ёрдамчи ишларни бажарувчи манёвр локомотивига таъсир қилган. «Афросиёб» поезди ёнғинга учрамаган ва эртага жўнаб кетади.
Ёнаётган тепловоз ичида йўловчилар борлиги ҳақидаги даъволар нотўғри. Ҳодиса мунтазам рейсдан ташқарида содир бўлган ва ўша пайтда поезд йўловчиларни ташимаган.
«Мутахассислар воқеа жойига тезда етиб келишди ва ёнғинни муваффақиятли бартараф этишди», — дейилади муносабатда.
Таъкидланишича, «Афросиёб» электропоездининг барча рейслари жадвалда ўзгаришсиз амалга оширилади.
«Ўзбекистон темирйўллари» ёнғин тафсилотлари ҳақида кейинроқ хабар берилишини маълум қилди.
Мавзуга оид
09:25
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026