Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Иорданиядаги янги элчиси тайинланди
Баҳрайндаги элчи Нодиржон Турғунов бир вақтнинг ўзида Иорданияда ҳам элчилик қилади.
Ўзбекистоннинг Иорданияга янги тайинланган элчиси Нодиржон Турғунов 28 май куни ушбу мамлакат Ташқи ишлар ва хориждаги ватандошлар билан ишлаш вазирлиги бош котиби Мажид ал-Қатарнага ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Иордания муносабатларини жадаллаштириш, шунингдек, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти каби халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Икки дўст давлат ўртасида мустаҳкам тарихий ва маданий алоқалар мавжудлиги алоҳида таъкидланди.
Сиёсий мулоқотни кенгайтириш истиқболлари, жумладан, турли даражадаги ўзаро ташрифларни ташкил этиш ва қўшма тадбирлар, хусусан, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ва ҳукуматлараро комиссия мажлисларини ўтказиш орқали муҳокама қилинди.
Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш ва қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишдан ўзаро манфаатдорлик билдирдилар. Иқтисодий дипломатияни фаол илгари суриш бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилди. Маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, сайёҳлик алмашинувини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Халқ дипломатиясини мустаҳкамлашнинг муҳим воситаси сифатида Ўзбекистон ва Иордания пойтахтларида Маданият кунларини ўтказиш зарурлиги қайд этилди.
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида дипломатик муносабатлар 1993 йил 15 февралда ўрнатилган.
Нодиржон Турғунов 2024 йил март ойида Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси сифатида Ар-Риёз шаҳрига борган эди. Шунингдек, у 2024 йил ноябрь ойида Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили сифатида аккредитациядан ўтган. 2025 йил апрель ойида эса у бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг биринчи элчиси сифатида Баҳрайн Ташқи ишлар вазирлигига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган эди.
Мавзуга оид
07:22 / 09.05.2026
Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Римда ҳибсга олинди
07:24 / 06.05.2026
Ўзбекистоннинг Жазоирдаги биринчи элчиси тайинланди
12:53 / 10.03.2026
Эрон Иорданиядаги бундесвер дала лагерига яна ҳужум қилди
20:56 / 06.03.2026