Технология | 17:01 / 30.05.2025
4530
2 дақиқада ўқилади

Грецияда биринчи марта роботлар олимпиадаси ўтказилади

Улар кўргазмали чиқишлар ва интерактив зоналар билан бой дастурни ваъда қилмоқда.

Фото: Acumino

29 августдан 2 сентябргача Грецияда одамсимон роботлар ўртасида олимпиада ўйинлари ўтказилади. Бутун дунёдан келган роботлар нафақат чаққонлик ва ақл-заковатини намойиш этади, балки классик олимпия спорт турларидан илҳомланган йўналишлар — спринтдан найза улоқтиришгача бўлган йўналишларда ҳам рақобатлашади.

Ташкилотчилар кўргазмали чиқишлар ва интерактив зоналар билан бой дастурни ваъда қилмоқда. Меҳмонлар роботларни яқиндан кузатиш, улар билан мулоқот қилиш ва «жисмоний интеллект» қандай ишлашини ўрганиши мумкин бўлади — бу тизим машиналарга реал дунёда мослашиш ва мураккаб вазифаларни бажариш имконини беради. Тадбирнинг асосий ҳамкори робот-интеллект соҳасидаги ўз илғор ишланмалари билан танилган Acumino компаниясидир.

Маърифий қисмга алоҳида эътибор қаратилади: мактаб ўқувчилари ва талабаларга мутахассислар раҳбарлигида роботларни йиғиш бўйича маҳорат дарслари ўтказилади. Ажойиб мусобақалардан ташқари, дастурда инсон ва машинанинг келажакдаги ҳамкорлиги, СИ ахлоқий жиҳатлари ва жамият олдида турган янги муаммолар бўйича маърузалар ўқилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид