Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда иқлим музейи ташкил этилади
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Яшил иқлим жамғармаси (ЯИЖ) ижрочи директори Мафалда Дуарте ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда М.Дуарте барқарор қишлоқ хўжалиги, сувдан оқилона фойдаланиш муҳимлиги ва Оролбўйи ривожида фермерларнинг муҳим ўрин тутишини қайд этди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг “яшил” ривожланиш соҳасидаги жорий лойиҳалари ҳам муҳокама қилинди. ЯИЖнинг Марказий Осиёда минтақавий ваколатхонасини очиши ташаббуси алоҳида қизиқиш уйғотди — Ўзбекистоннинг мезбон сифатида танланиши мумкин.
Томонлар Оролбўйида экотуризмни ривожлантириш, жумладан, Қорақалпоғистонда иқлим музейини ташкил этиш ва биохилма-хилликни сақлаш дастурларини қўллаб-қувватлаш лойиҳасини ишга тушириш ғоясига алоҳида эътибор қаратди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни кенгайтиришдан ўзаро манфаатдор эканликлари таъкидланди, истиқболли ташаббуслар бўйича эксперт баҳолари алмашинувини йўлга қўйишга келишилди ҳамда конструктив ва самарали ҳамкорликни давом эттиришга умид билдирилди.
Мавзуга оид
09:20 / 27.05.2026
Тошкентдан Қорақалпоғистонгача “яшил” техникумлар ташкил этилади
08:37 / 25.05.2026
Ўзбекистонда крипто-майнингни назорат қилиш кучайтирилади
20:53 / 15.05.2026
Покистон Қорақалпоғистонда қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда
08:48 / 04.05.2026