Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореянинг янги президенти сайланди
Бюллетенларнинг 97 фоизи ҳисоб-китобларига кўра, мухолифат номзоди Ли Чже Мён 49,1 фоиз овоз билан Жанубий Кореянинг янги президентига айланади.
Фото: Reuters
Мухолиф «Тобуро» демократик партияси номзоди Ли Чжэ Мён Жанубий Кореянинг янги президентига айланади, деб хабар берди Yonhap агентлиги.
Бюллетенларнинг 97 фоизи ҳисоб-китобларига кўра, Ли Чжэ Мёнга фуқароларнинг 49,1 фоизи овоз берган. Консерватив партиядан унга рақиблик қилган номзод Ким Мун Су эса сайловчиларнинг 41,6 фоиз қўллаб-қувватловини тўплади.
Ким аллақачон «халқ танловини итоаткорлик билан қабул қилиши»ни айтиб, рақибини табриклади.
Жанубий Кореяда президентлик сайловлари муддатидан олдин ўтказилди. У олдинги давлат раҳбари Юн Сок Ёл давлат тўнтаришини амалга оширишга уринганидан кейин белгиланган эди. Ўтган йилнинг декабрида Юн Сок Ёл депутатларни ҳукумат ишини фалажлашга уринишда айблаб, мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилган ва парламент ваколатларини тўхтатиб қўйганди. Ўз навбатида парламент ҳарбий ҳолатни бекор қилишга овоз берди ва импичмент жараёнини бошлади. Юн Сок Ёл мазкур қарорга бўйсунди.
Декабрда парламент Юн Сок Ёлни лавозимдан четлатишни маъқуллади. 2025 йил 4 апрелда эса ушбу қарорнинг қонунийлиги Конституциявий суд томонидан тасдиқланди. Ҳозирда Юн Сок Ёл тергов остида.
Мавзуга оид
20:56 / 04.12.2025
Жанубий Корея ноқонуний мигрантларнинг ихтиёрий равишда чиқиб кетиши учун 90 кунлик дастур эълон қилди
12:24 / 18.11.2025
КХДР: Сеул учун сувости кемалари минтақада "ядровий домино"ни келтириб чиқаради
12:36 / 14.11.2025
Қамчиқ ва Дарбанд довонларида қатнайдиган тезюрар поездлар Жанубий Кореядан харид қилинади
18:21 / 10.11.2025