Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Nexia хавфсизлик оролчасидаги пиёдани уриб юборди
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида Nexia ҳайдовчиси катта тезликда Matiz билан тўқнашиб, хавфсизлик оролчасига чиқиб кетди ва у ерда турган аёлни уриб юборди. Жабрланувчи оғир тан жароҳатлари билан жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Тошкентнинг Бектемир туманида Nexia ва Matiz автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда Milliy телеканалнинг «Millar» дастури.
31 май куни эрталаб Nexia ҳайдовчиси катта тезликда Matiz билан тўқнашиб кетган, шундан сўнг бошқарувни йўқотиб, хавфсизлик оролчасига чиқиб кетган, у ерда турган аёлни уриб юборган ва дарахтни қулатган.
Жабрланувчи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалига ётқизилган.
Шифокорнинг маълум қилишича, беморга ёпиқ бош мия жароҳати, мия чайқалиши, чап сон суягининг ёпиқ синиши, биринчи ва иккинчи даражали травматик шок ташхиси қўйилган. Унга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.
3 июн куни жабрланувчи жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган. Беморнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда, у ҳушига келган.
Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:34 / 04.03.2026
Навоийда ЙТҲ оқибатида 4 киши вафот этди
12:52 / 02.03.2026
Бектемир туманида пиёда иштирокида ЙТҲ содир бўлди
10:47 / 27.02.2026
Хоразмда маст ҳолда машина бошқарган ИИБ ходими одам уриб юбориб, ҳодиса жойидан кетиб қолди
08:26 / 27.02.2026