Иқтисодиёт | 11:15 / 05.06.2025
2921
1 дақиқада ўқилади

Венгрия Сирдарёда паррандачилик кластерини барпо этади 

Жорий йилнинг 3 июн куни инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Тошкент шаҳрида Венгриянинг OTP Group концернига кирувчи A-Invest Poultry Kft. компанияси раҳбарияти билан учрашди.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Музокаралар давомида Сирдарё вилоятида 130 гектар майдонда замонавий паррандачилик кластерини яратиш бўйича лойиҳанинг техник ва молиявий жиҳатлари муҳокама қилинди. Шунингдек, лойиҳа доирасида ер ажратиш, инфратузилма билан таъминлаш ҳамда инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари кўриб чиқилди.

Лойиҳа доирасида паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг барча босқичларини ўз ичига олган замонавий комплекс тизим қурилиши режалаштирилган.

Учрашув якунида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш механизми ва муддатлари бўйича аниқ келишувларга эришилди ҳамда лойиҳани ўз вақтида ҳаётга татбиқ қилиш юзасидан бевосита ҳамкорлик қилиш формати ишлаб чиқилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид