Жаҳон | 19:16 / 07.06.2025
12590
1 дақиқада ўқилади

Туркияда қурбонлик қилиш чоғида 14 минг киши жароҳат олди

Байрамнинг биринчи кунида кўплаб одамлар шифохонага мурожаат қилди.

Фото: Chris McGrath / Getty Images

Туркияда Қурбон ҳайитини нишонлаш учун қурбонлик қилиш чоғида 14 минг киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Кемал Мемисўғлу маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, байрамнинг биринчи кунида қурбонлик чоғида олган жароҳатлари бўйича 14372 киши шифохонага мурожаат қилган, жумладан, Анқарада 1049, Истанбулда 753 ва Коняда 655 киши.

Вазир жароҳатларнинг тури ва сабаблари ҳақида маълумот бермади, аммо ҳайвонларни сўйиш профессионаллар томонидан амалга оширилиши кераклигини таъкидлади.

Туркияда Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид