Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТОнинг Atlantic Trident 25 ҳаво машғулотлари илк бор Финландияда ўтказилади
АҚШ, Буюк Британия ва Франция Ҳарбий-ҳаво кучлари қатнашадиган ҳарбий машғулотларга 40 дан ортиқ самолёт ва 1 минг кишига яқин шахсий таркиб жалб этилади.
16-27 июн кунлари Финландияда НАТОнинг Atlantic Trident 25 ўқув машғулотлари бўлиб ўтади. Унда мезбон давлатдан ташқари, АҚШ, Буюк Британия ва Франция Ҳарбий-ҳаво кучлари ҳам иштирок этади.
Қайд этилишича, ўқувларга 40 дан ортиқ самолёт ва 1 минг кишига яқин шахсий таркиб жалб этилади.
Самолётлар Финландиянинг Ювяскюля шаҳридаги «Тиккакоски», Пирккаладаги «Сатакунта», Куопиодаги «Риссала», шунингдек, Лапландиядаги авиабазалардан ҳавога кўтарилади. Машғулотлар давомида қуйидаги турдаги техникалардан фойдаланилади:
- RQ-4D Phoenix учувчисиз учиш аппарати;
- Финландиянинг F/A-18 Hornet қирувчилари;
- АҚШнинг F-35A Lightning II ва F-15E Strike Eagle қирувчилари;
- АҚШда ишлаб чиқарилган KC-135 Stratotanker ёқилғи қуювчи самолётлар;
- Британиянинг Typhoon қирувчилари;
- Франциянинг Rafale қирувчилари;
- E-3F узоқ радиолокацион аниқлаш самолёти;
- A400M самолёти;
- NH90 вертолёти;
- Финландия Ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаси;
- Американинг Draken International ҳарбий компанияси самолётлари.
АҚШ, Франция ва Буюк Британия иштирокидаги Atlantic Trident ўқув машғулотлари ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади. Жорий йилда улар илк бор иштирокчи уч давлатдан бошқасида ўтказилмоқда.
Май ойида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров НАТОга аъзо давлатлари «олдин нейтрал бўлган Финландия ва Швецияни» ўзига «тортиб олгани»ни маълум қилиб, Россия чегараларида «провокацион ҳарбий машғулотларни кучайтиришда» давом этаётганини таъкидлаганди.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
08:35 / 03.06.2026
«Нафтогаз» Россиядан товон ундиришни давом эттирмоқда
09:37 / 25.05.2026