Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Ушбу фуқаролар ҳамда уларнинг фарзандлари Ўзбекистонга қайтишлари учун авиачипталар билан таъминланди.
Миграция агентлигининг РФдаги ваколатхонасига келиб тушган мурожаатлар асосида, Россиянинг қатор шаҳарларида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди.
Қайд этилишича, 2025 йил июн ойида Санкт-Петербург, Новосибирск, Уфа ва Екатеринбург шаҳарларида оғир молиявий ва ҳуқуқий ҳолатга тушиб қолган фуқаролар ҳамда уларнинг фарзандларига Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан амалий ёрдам кўрсатилган.
Ушбу фуқаролар Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, HY-634, HY-9670, HY-9658 ва HY-9662 рейслари учун авиачипталар билан таъминланган.
Миграция агентлиги хорижда оғир ҳолатга тушган ўзбекистон фуқаролари +7 925 045-47-44 телефон рақами ёки @pomoshrussiamigrant Telegram манзилига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.
Аввалроқ Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025