Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Харкивни ўққа тутиши: 2 киши ҳалок бўлди, 54 киши яраланди
Россия Қуролли кучлари Харкивнинг иккита туманига 17 та Shahed дронлари билан зарбалар берди – дастлабки маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлди, 54 киши яраланди, деб хабар қилди мэр.
Фото: Telegram / kharkivlife
11 июн, чоршанбага ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 00:31 дан 00:40 гача Россия Қуролли кучлари Харкивнинг икки тумани – Слободской ва Основянский туманларига 17 та Shahed учувчисиз учоқлари билан зарбалар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлган, 54 нафари яраланган, ярадорлар орасида беш нафар бола ҳам бор. Бу ҳақда шаҳар мэри Игор Терехов Telegramʼда маълум қилди.
«Беш қаватли уйда 15 дан ортиқ хонадон ёнмоқда... Бошқа манзилда... вайроналар остида одамлар бўлиши мумкин», — деб ёзди у. Ёнғин ичида қолган уйлардан бир неча киши қутқариб олинди, дея қўшимча қилди мэр.
Мэрнинг сўзларига кўра, кўп қаватли ва хусусий уйлар, болалар майдончалари, корхоналар ва жамоат транспортига тўғридан тўғри зарба берилган.
Бир қанча машиналар ёниб кетган, ойналари синган. Троллейбуслар, алоқа тармоғи, коммунал тармоқлар ва саноат объектлари шикастланган.
Фавқулодда вазиятлар хизматлари, шунингдек, кўнгиллилар оқибатларни бартараф этиб, газ, электр ва сув таъминотини тикламоқда, деди Терехов.
«Харьков life» Telegram-каналида уй ёнаётгани акс этган видео чоп этилди.
Мавзуга оид
16:28 / 14.03.2026
Россиянинг Харкив вилоятига зарбаси оқибатида уч киши ҳалок бўлди
12:25 / 08.03.2026
Украинага яна ёпирилма зарба берилди: Харкивда 11 киши ҳалок бўлган
08:44 / 11.02.2026
Харкив вилоятига зарба: 4 киши ҳалок бўлди
09:00 / 03.02.2026