Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энергетика соҳасида давлатга етказилган зарар 471 млрд сўмдан ошди
Йил бошидан буён ўтказилган назорат тадбирларида табиий газ ва электр энегрияси соҳасида йирик миқдордаги талон-торожликлар аниқланди.
«Ўзэнергоинспекция» томонидан 2025 йил бошидан буён ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 1094 та истеъмолчи томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Қайд қилинишича, қоидабузарликлар оқибатида давлат манфаатларига жами 471,2 миллиард сўм зарар етказилган.
Бундан ташқари энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш қоидаларини бузганлик билан боғлиқ 1 788 та маъмурий иш расмийлаштирилган ва қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий чоралар кўрилган.
2025 йил май ойида ўтказилган текширувлар натижасида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 229 та ҳолат аниқланиб, тизимга 94 миллиард 887 миллион сўмлик зарар етказилгани аниқланган.
Жумладан, ноқонуний фойдаланишлар оқибатида 35,6 миллион кВт соат электр энергияси (тахминан 57,9 миллиард сўм) ва 13,2 миллион метр куб табиий газ (тахминан 36,9 миллиард сўм) талон-торож қилинган.
Энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузган истеъмолчилар бўйича 448 та маъмурий иш расмийлаштирилган ва ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Мавзуга оид
14:45
Самарқанд электр тармоқлари Туркия компаниясига операцион бошқарувга берилади
21:10 / 29.11.2025
Аҳолидан солиқ қарзини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизимидан фойдаланилади
09:20 / 29.11.2025
Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисобга олишнинг ягона тартиби жорий этилди
08:40 / 29.11.2025